Бўш иш ўринлари

 

Компаниямизнинг узлуксиз ривожланиб бораётганлиги муносабати билан биз ўз ишини яхши кўрадиган ва лаборатория диагностикасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни истайдиган мутахассисларни аҳил жамоамизга қабул қилишдан ҳар доим хурсанд бўламиз.

 

Ҳамшира

Иш жойи: Олмазор, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод туманлари.

Асосий вазифалари:

  • муолажа хонасининг ишини ташкил этиш;
  • ҳужжатларни юритиш;
  • даволаш-диагностика тадбирларини ўтказиш;
  • муолажа хонаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
  • беморларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя қилиш.

Талаблар:

  • компютердан эркин фойдалана олиш;
  • ўзбек ва рус тилларини билиш;
  • киришимлилик;
  • камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган бўлиши.

 

Шифокор-лаборант

Иш жойи: Олмазор тумани, марказий лаборатория.

Асосий вазифалари:

  • Лаборатория ишларининг стандарт усулларини билиш ва ишда қўллаш;
  • Текширувларнинг ўз вақтида ўтказилишини ва аниқлигини таъминлаш;
  • Лаборатория диагностикаси масалалари бўйича бошқа ихтисосликдаги шифокорларга маслаҳатлар бериш;
  • Зарур лаборатория ҳужжатларини юритиш.

Талаблар:

  • олий тиббий маълумотга эга бўлиш ёки олий ўқув юртларининг биология, биокимё, кимё ва фармацевтика факултетларини тамомлаган, биокимёвий лабораторияларда ишлаш ихтисослиги бўйича тайёрловдан ўтган олий маълумотли мутахассис бўлиш.
  • Тиббий лабораторияда камида 2 йиллик тажрибасига эга бўлиш.

 

Барча талабгорлар учун иш шароитлари:

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмийластириш;
  • Ўқитиш;
  • Корпоратив ҳаёт, аҳил жамоа;
  • Иш жадвали: душанбадан шанбагача.

 

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамлари бўйича мурожаат қилинг: +998 71 208 86 86, 208 87 87.

Резюменгизни қуйидаги электрон манзилга юборинг info@sslab.uz

Phone