Компания ҳақида

SS-lab ўз фаолиятини 2018 йилда бошлаган. 2018 йил апрел ойида унинг биоматериаллар олувчи 30 та пункти, ноябрда эса яна 20 та пункти очилди. Барча биоматериаллар текширувлар олиб бориладиган Марказий лабораторияга етказилади. Барча пунктлар тармоқ дастурий таъминоти орқали Марказий лаборатория билан уланган.

SS-lab бугунги кунда Тошкент шаҳрининг барча туманлари бўйича биоматериаллар олувчи ўзининг жами 50 дан ортиқ пунктига эга. Юқори сифатли лаборатория диагностикаси шаҳар аҳолиси учун ҳали ҳеч қачон бунчалик қулай бўлмаган. Уларда Сиз 500 дан ортиқ турдаги таҳлилларни топширишингиз ва натижасини шу куннинг ўзида олишингиз мумкин.

SS-lab бугунги кунда умумий ғоя –лаборатория диагностикасини янги даражага кўтариш, одамларнинг эрта ташхиснинг аҳамиятини англаш даражасини ошириш ва уларнинг соғлиғини доимий назорат қилиш ва ўз вақтида даволаш ва профилактика қилиш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш ғояси остида бирлашган ўзининг юздан ортиқ ходимларига эга.


Бизни танлашларининг 5 та сабаби:

1. Сифат. Ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифат назорати олиб борилади, текширувлар инсон омилига минимал таъсир кўрсатадиган ёпиқ турдаги ускуналарда ўтказилади.
2. Нарх. Таҳлил учун ортиқча тўловларсиз қулай нархлар белгиланган.
3. Жойлашув. Биоматериални қабул қилиш пунктлари Тошкент шаҳрининг барча туманларида жойлашган, “УЙГА ЧАҚИРУВ” хизмати мавжуд.
4. Қулайлик. Таҳлил натижаларини уйдан чиқмасдан электрон шаклда олиш мумкин.
5. Текширувлар доираси. Бир жойнинг ўзида 500 дан ортиқ турдаги таҳлилларни топшириш мумкин.

Бизни танлаган ва бизни дўстлари, яқинлари ва қариндошларига тавсия қилган ҳар бир бемордан миннатдормиз!

Phone