Амалиётчи шифокор учун маълумот

  • Текширувларнинг кенг доираси, турли хил биоматериаллар гуруҳи бўйича 500 дан ортиқ таҳлиллар. Сизнинг беморларингиз барча таҳлилларни битта лабораторияда топшириши мумкин.
  • Лаборатория мунтазам равишда лаборатория хизматлари сифатини баҳолашнинг халқаро ташқи тизимларида (RANDOX, ФСВОК) иштирок этади ва шу билан сифатининг юқори даражада эканлигини тасдиқлайди.
  • Компания Ўзбекистонда биоматериаллар олиш пунктларининг энг йирик тармоғига – мамлакат бўйлаб 50 дан ортиқ филиалларига эга. Бу бизга ўз мижозларимизга яқинроқ бўлиш, беморларга эса, камроқ вақт сарфлаб, лаборатория хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
  • Барча биоматериаллар олиш пунктлари битта дастурий таъминот орқали бош офисга уланган. Бу барча ходимларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради ва лаборатория ишининг ҳар бир босқичида хато қилиш хавфини камайтиради.
  • Агар Сизнинг беморингизга қўшимча текширувлар ўтказиш зарур бўлиб қолса ёки қайта таҳлил ўтказиш зарурати туғилса, биз биоматериални 10 кунгача сақлаймиз.
  • Барча биоматериал олиш пунктлари амалдаги СанҚМ 0292-11-сонли “Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш қоидалари ва меʼёрлари” талабларига мувофиқ жиҳозланган.
  • Бизнинг беморларимиз учун SS-lab лабораториясида хизматлар арзон нархларда. Бунинг сабаби, биз мамлакатдаги энг йирик тармоқмиз ва бизда реагентлар ва сарфлов материалларини етказиб берувчилар билан мустаҳкам ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган бўлиб, бу ўзимизнинг беморларимиз учун диагностикани нисбатан арзонроқ нархларда ўтказишимизга имкон беради.
  • Биз амалиёт шифокорлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ҳамкорликнинг асосий йўналиши – шифокорлар учун ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур лаборатория маълумотларини чуқурроқ тушуниш ва тўғри талқин қилиш имкониятига эга бўлиш учун уларда иштирок этиш.


    Агар сизда ҳамкорлик бўйича саволлар ёки таклифлар бўлса, унда бизнинг мутахассисларимиз сизга жавоб бериш учун доим тайёр. Улар билан қуйидаги алоқа маълумотлари бўйича боғланишингиз мумкин:

    Тел: +998 71 208 86 86, +998 71 208 87 87

    Электрон почта: doctor@sslab.uz
Phone